Жаҳон | 23:48 / 11.05.2019
11784
1 дақиқада ўқилади

Гуайдо ўз вакилига АҚШ Жанубий қўмондонлиги раҳбари билан учрашишга кўрсатма берди

Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо АҚШдаги вакили Карлос Веккьога АҚШ Қуролли кучлари Жанубий қўмондонлиги раҳбари адмирал Крейг Фоллер билан учрашишга кўрсатма берди.  

"Биз элчимиз Карлос Веккьога ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун зудлик билан Жанубий қўмондонлик раҳбари билан учрашишга кўрсатма бердик", - дея иқтибос келтиради TVV канали Гуайдодан.

У шунингдек, Колумбия раҳбари Иван Дуке билан телефон орқали мулоқот ўтказганини маълум қилган.

30 апрель куни Гуайдо бошчилигида бир гуруҳ ҳарбийлар исён кўтаришди ва намойишлар бўлиб ўтди. Намойишлар вақтида бир неча юз киши жароҳатланди, беш киши ҳалок бўлди. 

Мавзуга оид