Жаҳон | 20:30 / 11.05.2019
9095
1 дақиқада ўқилади

Reuters: Покистон жанубида жангарилар гуруҳи меҳмонхонага ҳужум қилди

Покистон жанубидаги Гвадар шаҳрида жойлашган меҳмонхоналардан бирига қуролли кишилар гуруҳи ҳужум қилди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Reuters агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, меҳмонхона хавфсизлик хизмати ходимлари ва гуруҳ ўртасида отишма содир бўлган. 

Меҳмонхона ходимларидан бирининг айтишича, меҳмонлар эвакуация қилинган, жангарилар бинонинг биринчи қаватига киришга муваффақ бўлишган.

Ҳужум оқибатлари ҳақида маълумот берилмаган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид