Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон бойитилган уранни Россияга топширишни кўриб чиқмоқда
Эрон ташқи ишлар вазири бойитилган уранни Россияга олиб чиқиш масаласида Москва билан дастлабки маслаҳатлашувлар ўтказилганини тасдиқлади. Покистон Саудияга ҳарбий контингент жўнатди. АҚШда президентнинг яқин иттифоқчиларидан бири, сенатор Линдси Грэм Исломободнинг музокалардаги холислигини сўроқ остига олди.
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz'нинг “Геосиёсат” дастурида АҚШ–Эрон урушидаги сўнгги жараёнларни шарҳлади.
— 400 килограмм уранни АҚШга топшириш масаласи муҳокамада турибди, бироқ Эрон томони уни Россияга топширишни афзал кўрмоқда. Бу эҳтимолга қандай қараш мумкин?
— Бундай вазият аввало келишув шартларига боғлиқ. Эрон томони Россияга ишонч билдириши мумкин. Лекин АҚШ ва халқаро ҳамжамият бу жараённи Атом Энергияси Халқаро Агентлиги (АЭХА) назорати остида амалга оширишни талаб қилиши мумкин. Чунки ураннинг аслида Эронникими, унинг миқдори ва ҳаракати тўлиқ назорат остида бўлиши кераклиги таъкидланади. Чунки Россияда ҳам бойитилган уран захиралари мавжудлиги сабабли, келгусида турли талқинлар эҳтимоли юзага келиши мумкин. Яъни Россия “бу Эрон томонидан топширилган уран” дея, унга ўз захираларини қўшиб юбориши мумкинлиги айтилади.
Умуман олганда, Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик бу масалада муҳим омил ҳисобланади. Улар деярли иттифоқчи сифатида қаралади, чунки иккала давлат ҳам халқаро тизимда АҚШ таъсирининг камайишини истайдиган кучлар сифатида кўрилади.
Ҳозирги глобал геосиёсий контекстда дунё икки йирик йўналишга ажралган: бир томонда коллектив ғарб, яъни АҚШ бошчилигидаги давлатлар, иккинчи томонда эса муқобил тартибот тарафдори бўлган глобал жануб ва унга яқин кучлар, жумладан Хитой, Россия ва Эрон.
Эроннинг ядровий дастури бўйича Россия ва Хитойнинг позицияси икки томонлама хусусиятга эга. Улар Эроннинг тўлиқ ядровий қудратга эга бўлишини истамайди, бироқ агар шундай ҳолат юз берса, буни ўзларига бевосита таҳдид сифатида ҳам қабул қилмайди. Чунки Эроннинг ядровий қудратга эга бўлиши минтақавий кучлар мувозанатини ўзгартириб, Исроил ва АҚШ таъсирини чеклашга хизмат қилиши мумкин. Шу нуқтайи назардан, Москва ва Пекин буни кўп қутбли дунё шаклланиши йўлида ижобий омил сифатида ҳам баҳолайди.
Шу билан бирга, Эроннинг ядровий давлатга айланиши узоқ муддатда Россия ва Хитой манфаатларига тўлиқ мос келмаслиги ҳам эҳтимолдан холи эмас. Яъни бу жараён ҳам ижобий, ҳам салбий оқибатларга эга бўлиши мумкин.
Суҳбатни YouTube’даги “Geosiyosatkunuz” каналида тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
20:14
АҚШ ва Исроил Эронда собиқ президент Аҳмадинажодни ҳокимиятга олиб келмоқчи эди – ОАВ
19:30
Украина ва Эрондаги урушлар: ўхшашлик ва тафовутлар
15:19
🔴 LIVE: Пекинга борган Путин ва Трампнинг мавҳум баёнотлари | "Геосиёсат"
11:00 / 19.05.2026