Light | 01:11 / 11.05.2019
20136
2 дақиқада ўқилади

Самарадор кишилар якшанба кунлари бажарадиган 4 та машғулот

Самарадор кишиларнинг ҳаёт тарзи одатдагидан фарқ қилади – улар шахсий тизим ва қоидаларига кўра иш тутишади ва дам олиш кунларини ҳам кўпчилик кишиларга қараганда ўзгача ўтказишади. Самарадорлик масалалари  бўйича мутахассис Жами Румер муваффақиятли кишилар 30-60 дақиқа вақт сарфланадиган тўртта иш билан шуғулланишларини аниқлади. Уларнинг одатлари қуйидагича.

Фото: Unsplash

Мақсадлар белгилаш

Якшанба кунларида самарадор кишилар ўз олдига келаси ҳафта учун мақсадларни белгилайди. Бу машғулот учун бир неча дақиқа талаб этилиши мумкин.

Кўпчилик одамларда режалар тузиш одати бор, бироқ улар узоқ муддатли (бир йил ва уч йилга мўлжалланган). Афсуски, кўпчилик уларни бажармайди, чунки ўз мақсадларига эришиш учун доимий ҳаракат қилишмайди.

Исталган мақсадга эришиш учун уларни майда қисмларга ажратиш лозим (квартал, ой, ҳафта ва кун учун белгиланган мақсад). Шунинг учун ҳар якшанба куни ҳафта учун 1-3 та мақсадни белгилаш керак.

Фото: Unsplash

Келаси ҳафтани режалаштириш

Қачон ва нима устида ишлашингизни билишингиз лозим. Тонгда энг муҳим вазифаларни бажариш учун вақт ажратинг. Ана ўшанда куннинг қолган қисми осонроқ ўтади. Бундан ташқари, муҳим ишларда доимий ютуққа эришасиз.

Фото: Unsplash

Кундалик юритиш

Самарадор кишиларнинг яна бир машҳур одатларидан бири. Агар сизни бирор нарса хавотирга солса, фикрингизни қоғозда баён этинг – анча хотиржам бўласиз. Онгингиз равшанлашади ва муаммоларни ҳал этиш ҳамда янги ғояларни ўйлаб топиш осонроқ бўлади.

Фото: Unsplash

Мутолаа

Китоблардан сизнинг йўлингизда бўлган одамларнинг тажрибаларини ўрганасиз.

Инвестор Марк Кьюбан мутолаа учун кунига уч соат вақт ажратишни маслаҳат беради. Билл Гейтс уйқудан олдин камида бир соат ўқийди. Уоррен Баффет эса мутолаага кунининг кўп қисмини бағишлайди.

Мавзуга оид