12:39 / 12.05.2019
10099

Жанубий Корея 2024 йилга келиб ҳарбий биороботлардан фойдаланмоқчи

Фото: Depositphotos

Жанубий Корея 2024 йилга келиб ҳайвонлар, судралиб юрувчилар, ҳашаротларга ўхшаш ҳарбий роботларни амалиётга жорий этишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Рёнhttps://www.yna.co.krхап агентлиги.

Қурол-яроғлар сотиб  олиш агентлигининг лойиҳасига кўра, қуролланиш тизимига кўриниши ва ҳаракатлари жониворларникига ўхшаш роботлар қўшилади. Агарда режа амалга ошса, инсон, судралиб юрувчилар, ҳашарот ва денгиз жониворлари кўринишидаги роботлар 2024 йилдан қўлланила бошланади.

"Биороботлар келгусидаги урушлар  қоидаларини ўзгартиради, улар билан боғлиқ технологиялар эса мудофа саноатига улкан ўзгаришлар олиб келади", дейди қурол-яроғлар сотиб  олиш агентлиги вакили. 

Бу роботлардан қидирув-қутқарув ва разведка операцияларида ҳам фойдаланиш кўзда тутилган.

Top