Жамият | 12:50 / 02.02.2026
1811
1 дақиқада ўқилади

Кореядаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

«Дунё» АА маълум қилишича, оммавий ахборот воситаларида Жанубий Кореяда содир бўлган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида тарқалган хабарлар тасдиқланмади.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментининг билдиришича, мамлакатинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонаси Жанубий Кореянинг ваколатли органлари билан доимий алоқада бўлиб, воқеа тафсилотларига аниқлик киритмоқда.

Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмас.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси дипломатлари воқеа жойига бориб вазиятни ўрганган. Натижада ҳалок бўлган шахс 60 ёшли Қозоғистон фуқароси экани аниқланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид