Жаҳон | 22:31 / 12.05.2019
8627
1 дақиқада ўқилади

Лондон мэри таҳдидлар сабабли кунбўйи полиция ҳимоясида бўлади

Фото: aa.com.tr

Британия полицияси Лондон мэри Содиқ Хонни охирги 3 ойда ўз номига жисмоний йўқ қилиниш таҳдидлари билдирилган 237 дан кўпроқ хабар олгани сабабли кунбўйи қўриқлайдиган бўлди. 

Британиянинг Европа Иттифоқида қолиши тарафдори бўлган Содиқ Хон ўз номига таҳдидларни ижтимоий тармоқлар орқали олмоқда.

“Бу одамлар мени қўрқита олмайди. Шу билан бирга яқинларим хавотирланаётганликларини яшира олмайман”, деб айтган Лондон мэри.

Шу сабабли Хонга қўриқчилар бириктириб қўйилди.

“Мен Лондон мэри ва мусулмон бўлганим учун менга полиция ҳимояси талаб қилинаётгани нотўғридир”, деб айтган Содиқ Хон.

Хон 2016 йил майида Лондон мэри этиб сайланган. Хон ушбу лавозимни эгаллаган илк мусулмон бўлди. У ультраўнг ва аксилислом гуруҳлари томонидан ўз номига мунтазам таҳдидлар олувчи шахслар рўйхатига киради.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид