07:40 / 12.05.2019
16699

Япониянинг давлат қарзи 10 трлн доллардан ошиб кетди

Фото: Global Look Press/Rodrigo Reyes Marin

Япониянинг давлат қарзи 2018 молиявий йил (2019 йил 31 март куни тугаган) ҳолатига кўра 1103,4 трлн иенни (10 трлн доллардан кўпроқ) ташкил этди. Бу ҳақда Япония молия вазирлигининг хабарида айтилган.

Япония давлат қарзи мамлакатнинг бутун тарихидаги энг юқори қийматга етган. Бу қиймат бир йил ичида 141 млрд долларга кўпайган. 

Япониянинг давлат қарзи мамлакат ялпи ички маҳсулотидан 2 мартадан кўпроқни ташкил қилади. Бу “Катта еттилик” гуруҳига кирувчи давлатлар (Япония, Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ ва Франция) орасида энг ёмон кўрсаткичдир.

Давлат қарзи кўпайишига асосий сабаб аҳолининг кексайиши билан боғлиқ ижтимоий эҳтиёжларга бюджет ажратмалари ошиши ҳисобланади. Айни вақтда Японияда 65 ёшдан катта кишилар аҳолининг 28 фоизини ташкил қилади. 

Top