14:04 / 14.05.2019
146326

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳоким лавозимида қанча маош олишини айтди

Фото: KUN.UZ

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида 3,2 млн сўм миқдорида маош олади. Бу ҳақда у AlterEgo лойиҳасига берган интервьюсида хабар қилди.

Ортиқхўжаев «давлат хизматчисининг иш ҳақи идеал ҳолатда қандай бўлиши керак» деган саволга, Ўзбекистонда буни аниқлаш имконсиз эканини жавоб берди:

«Иш ҳақи қанчалик юқори бўлса, харажатлар ҳам шунчалик кўп бўлади», - дея аниқлик киритган шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев.

Top