Жамият | 11:38 / 15.05.2019
8829
2 дақиқада ўқилади

ИИВ «Файзобод» автодромини таъмирлашни режалаштирмоқда

Шу кунларда ижтимоий тармоқдаги гуруҳлардан бирида ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими («Файзобод») автодромидаги йўл қатлами ҳолати ҳақидаги масала кўтарилди. 

Фото: ИИББ ахборот хизмати

ИИББ хабарига кўра, Миробод тумани, Файзобод кўчаси, 43-манзилида жойлашган ва Бектемир, Яшнобод ҳамда Шайхонтоҳур туманларига хизмат кўрсатувчи Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими биноси 1978 йили қурилган.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Бугунги кунда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлмаган ушбу бино ва автодромни тўлиқ таъмирдан ўтказиш зарурати юзага келган.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти республика Ички ишлар вазирлигига ходимлар ва бўлажак ҳайдовчилар учун қулай шароит яратиш мақсадида янги бино қурилиши ва автодромни таъмирдан ўтказишга маблағ ажратишни сўраб мурожаат қилди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати
Фото: ИИББ ахборот хизмати

Мурожаат кўриб чиқилгунга қадар, вақтинчалик чора сифатида ЙҲХБ ходимлари томонидан ЙҲХБ «Файзобод» РЎ ва ИОБ машқ майдони ҳудудидаги йўл қатламини маълум қисмини таъмирдан ўтказиш чораси кўрилган.

Мавзуга оид