09:36 / 15.05.2019
4207

Суданда ҳарбий кенгаш ва мухолифат ўтиш даври ҳақида келишиб олди

Фото: РИА Новости / Салих Башир

Судан ҳарбий кенгаши ва мухолиф алянс “Эркинлик ва ислоҳотлар учун” вакиллари мамлакатда уч йиллик ўтиш даврини ўрнатишга келишиб олишди. Бу ҳақда кенгаш матбуот котибига иқтибос келтирган ҳолда Al Arabiya телеканали хабар берди.  

Маълум қилинишича, мухолифат билан таркибида 300 киши бўладиган қонунчилик кенгашини шакллантириш бўйича келишувга эришилган. 

11 апрелда Суданда давлат тўнтаруви амалга оширилди. Шундан кейин ҳарбий кенгаш мамлакатни бошқаришни ўз зиммасига олган, президент Умар ал-Башир эса ҳибсга олинган. Тўнтарувга аҳолининг ёнилғи, нон ва ун нархининг анча ошиши ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигидан норозилиги сабаб бўлган.

Top