Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ авиаташувчи кемаси Эронга яқинлашиб қолди
АҚШнинг Эрон соҳилларига жўнатилган, Abraham Lincoln авиаташувчи ҳарбий кемаси бошчилигидаги зарбдор гуруҳи 15 май куни Уммон кўрфазига кирди.
Айни вақтда гуруҳ Эрондан жанубдаги Уммон султонлиги яқинида бўлиб, 16 ёки 17 май куни Форс кўрфазига кириши мумкин.
Гуруҳ таркибига бомбардимончи самолётлар, Leyte Gulf (Лейте Галф) ракета крейсери, Bainbridge (Бейнбриж), Mason (Мэйсон) ва Nitze (Нитце) эсминецлари ҳам кирган. Бундан ташқари, унинг таркибида Tomahawk қанотли ракеталари билан қуролланган битта ёки иккита сув ости атом кемаси ҳам бўлиши мумкин.
АҚШнинг Форс кўрфазига авиация гуруҳини жўнатиш қарори Вашингтон ва Теҳрон ўртасида кескинлик ошаётгани билан боғланган.
Мавзуга оид
22:03 / 03.06.2026
Нетаняҳу Трамп билан бўлган баҳсни оилавий келишмовчиликка қиёслади
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
09:20 / 03.06.2026
Трампнинг яқин иттифоқчиси Миллий разведкага раҳбарлик қилади
21:07 / 02.06.2026