22:43 / 16.05.2019
15386

Металлдан ишланган қуён ҳайкали 91 млн долларга сотилди

Фото: AFP

Christie's аукцион уйи америкалик рассом Жефф Кунс яратган металл қуён ҳайкалини 91 млн долларга сотди.

Ҳайкал дастлаб баҳолангандан 40 млн доллар қимматроққа сотилган. Бу қиймат ҳозир ҳаёт бўлган рассомлар асарлари учун янги рекорд нарх бўлди: Кунс бу борада “Рассом портрети” картинаси 90,3 млн долларга сотилган британиялик рассом Дэвид Хокнини ортда қолдирди.

Пўлат қуёнчанинг янги эгаси АҚШ молия вазири Стивен Мнучиннинг отаси – арт-дилер Боб Мнучин бўлди.

1986 йилда яратилган ҳайкал марҳум магнат Сэмюэл Ньюхаусга тегишли бўлган. У ҳайкални 1992 йилда тахминан миллион долларга сотиб олган. Ньюхаус вафотидан кейин ҳайкални сотишга қарор қилинган.

Top