01:57 / 16.05.2019
14212

Отабек Шукуров «Шаржа» билан БАА чемпиони бўлди

БАА чемпионатида 25-тур ўйинлари ўтказилди.

«Шаржа» клуби ўз майдонида «Ал-Ваҳда» билан ўйнади ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада, жамоа 56 очко жамғариб, муддатидан олдин чемпионлик унвонини қўлга киритди. Бу жамоанинг ўз тарихидаги олтинчи унвонидир. 

Сўнгги тур олдидан, 2-ўринни эгаллаб турган «Шабаб Ал-Аҳлий» клубида 53 очко бор ва якунда жамоаларнинг кўрсаткичлари тенглашиб қолиши ҳам мумкин. Аммо «Шаржа» ўзаро ўйинларда устунликка эга.

Қайд қилиш жоизки, «Шаржа» таркибида ҳамюртимиз Отабек Шукуров ҳам чемпион бўлди. Айни пайтда у оғир жароҳатини даволаш билан машғул. Шукуров бу мавсумда 17та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган.

БАА чемпионати, 25-тур
15 май

ШАРЖА – АЛ-ВАҲДА 3:2

Голлар: Коронадо (30, 57), Веллитон (46) – Леонардо (40), Таглиабу (76)

Top