Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўп квартирали уйларни сотиб олмоқчи
Тошкент шаҳар ҳокимлиги уй-жой қурилиши билан шуғулланувчи тадбиркорлардан хонадонларни сотиб олиши ҳақида эълон берди.
Қайд этилишича, ушбу тадбир уйи бузилишга тушган хонадон эгаларига компенсация сифатида тақдим этиладиган уй-жойларнинг жойи, таъмири ҳамда бошқа хусусиятлари бўйича танлов имкониятини тақдим этиш ва бузилишлар натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлган ноқулайликлар ва эътирозларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Уй-жой қурилиши билан шуғулланадиган тадбиркорларга қуйидаги талаблар қўйилади:
- уй-жойлар тўлиқ таъмирдан чиққан ва тўғридан-тўғри кўчиб кириб яшаш имкониятига эга бўлиши керак;
- таклиф этилаётган салоҳиятли уйлар сони 10 та хонадондан кам бўлмаслиги керак;
- квадрат метри 6 миллион сўмдан кўп бўлмаслиги керак;
- уй манзили, юридик шахс ҳақида тўлиқ маълумотлар, каталог(брошюра), уй-жойлар кўриниши акс этган видеоматериалларни тақдим этиши керак.
Мавзуга оид
10:04 / 03.06.2026
Тошкентдаги барча қурилиш объектлари учун янги талаблар жорий этилади
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
08:20 / 03.06.2026
ДХХ тезкор тадбири: Trackerʼдан 8,9 кг гашиш топилди
14:57 / 02.06.2026