11:20 / 17.05.2019
28897

Ўзбекистон январь-апрель ойларида қанча автомобиль ишлаб чиқаргани маълум бўлди

Фото: KUN.UZ

2019 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон 79,61 минг донадан зиёд енгил автомобиль ишлаб чиқарди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 49,6 фоизга кўп.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида юк автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажми 2 баробарга ошган - 1719 дона.

2019 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон 593 дона автобус ишлаб чиқарди, бу 2018 йилнинг шу даври билан таққослаганда 4,1 баробар кўпдир.

2019 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистонда автомобиль двигателлари ишлаб чиқариш 63,76 минг донани ташкил этди. 2018 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 56,4 фоизни ташкил этди.

2019 йил январь-апрель ойларида тракторлар ишлаб чиқариш ҳажми 164 донани ташкил этди, бу 2018 йилга нисбатан 79,7 фоизга камдир.

Top