Трамп грин-картни бекор қилишни таклиф қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп грин-карт лотереяси ўйналишини бекор қилишни кўзда тутувчи янги иммиграция ислоҳотларини тақдим қилди. АҚШ ҳукумати ҳар йили грин-карта лотереясини ўтказади. Лотереяда иштирок этиш бепул, ғолиблар эса тасодифий йўл билан танланадилар ва АҚШда яшаш ҳуқуқини оладилар.
Трамп жамоаси ривожланган давлатлардаги миграция тизимларини ўрганиб, АҚШга кўчиб ўтган мигрантларнинг 12 фоизгинасини ишлаш таклифини олганлар ва юқори малакаларга эга бўлганлар ташкил қилиши аниқланган. Канадада эса бундай мигрантлар улуши 63 фоизни, Янги Зеландияда 57 фоизни, Австралияда 68 фоиз ва Японияда 52 фоизни ташкил қилади.
Трампнинг иммиграция ислоҳотлари АҚШга юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш мақсадини ўз олдига қўйган. Бундай кишиларни аниқлаш учун Канада ва бошқа давлатларда қўлланувчи балларга асосланган танлов тизимини киритиш таклиф қилинмоқда. Талабгир малакаларга эга, ишлаш ҳақида таклиф ёки америкаликлар учун иш ўринларини тақдим қиладиган ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган ёш мутахассисларга афзаллик берилади.
“Агар режамиз қабул бўлса, у Американинг фахрига ва бутун замонавий дунё ҳавас қиладиган омилга айланади”, деб айтган Трамп ўз мурожаатида.
Аввалроқ Трамп бир неча марта АҚШ миграцияга ёндашувини ўзгартириши кераклигини айтган. У 2017 йилда Манхэттендаги терактни грин-карта ютиб олган мигрант амалга оширгани аниқлангач, грин-карталар берилишини умуман тўхтатишни таклиф қилган. Ўшанда келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Сайфулла Соипов автомобилда одамларни босиб кетган.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
00:11 / 12.11.2024
Нидерландия 9 декабрдан чегара назоратини жорий этади
22:00 / 08.11.2024