Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантлар учун божлар 12 баробар оширилиши кутилмоқда
Россия Давлат Думаси келаси ҳафта чет эл фуқаролари учун давлат божларини бир неча баробар ошириш бўйича қонун лойиҳаларини кўриб чиқади.
Қуйи палата спикери Вячеслав Володиннинг маълум қилишича, Россия фуқаролигини олиш учун тўлов 12 баравар - 4 200 рублдан 50 минг рублгача ошади. Вақтинча яшаш учун рухсатнома 8 баравар - 1920 рублдан 15 минг рублгача, яшаш гувоҳномаси эса 5 баравар - 6 мингдан 30 минг рублгача қимматлайди.
Бундан ташқари, хорижий ишчиларни жалб қилишга рухсатнома бериш учун божни ҳар бир мутахассис учун 15 минг рублгача ошириш таклиф қилинмоқда.
Янгиликларнинг федерал ғазнага умумий таъсири йилига 15 миллиард рублга баҳоланмоқда. Володин сўзларига кўра, қонун лойиҳалари миграция соҳасида «тартиб ўрнатишга ёрдам беради».
Молиявий талаблардан ташқари, Давлат Думаси спикери чет элликлар учун Россияда бўлиш шартлари - тилни билиш, қонунчиликка риоя қилиш ва «анъаналар, тарих ва маданият»ни ҳурмат қилишни эслатди.
2024 йилдан буён Россияда миграцияни тартибга солувчи 22 та федерал қонун қабул қилинди, ушбу мавзу бўйича яна 10 та қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
05:49
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
10:35 / 04.07.2026
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
09:50 / 04.07.2026
Сумидаги ҳужумда беш ёшли қизалоқ ва онаси ҳалок бўлди
21:48 / 03.07.2026