Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Қозоғистон ва Ўзбекистонда миграция маркази очиши мумкин — ОАВ
Бунинг эвазига Европа расмийлари ҳамкорларга «виза режимини ривожлантириш ва либераллаштиришда ёрдам» ваъда қилмоқда.
Европа Иттифоқи учинчи мамлакатларда Европа Иттифоқи ҳудудида бошпана бериш рад этилганлар учун миграция марказини очиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бундай лойиҳада Қозоғистон ва Ўзбекистон потенциал ҳамкор давлатлар бўлиши мумкин, деб хабар берди Politico аноним европалик дипломатга таяниб.
Европа Иттифоқидан ташқарида миграция марказини ташкил этиш ғояси кўплаб мамлакатларда қўллаб-қувватланмоқда. Хусусан, Нидерландия, Австрия, Дания, Германия ва Греция тегишли қонун лойиҳаси устида ишламоқда. Ташаббусни амалга ошириш орқали Европа етакчилари ноқонуний миграцияга қарши кураш чораларини кўраётганлигини исботламоқчи.
Шунингдек, лойиҳа Европада ўта ўнг партиялар машҳурлигининг ортиши фонида қўшимча долзарблик касб этяпти.
Европа Иттифоқи ўз ҳудудига интилаётган кўплаб мигрантларни қабул қилиши мумкин бўлган 8-10 мамлакатни, шу жумладан Марказий Осиё республикаларини кўриб чиқмоқда. Бунинг эвазига Европа расмийлари ҳамкорларга «виза режимини ривожлантириш ва либераллаштиришда ёрдам» ваъда қилмоқда.
Ҳозирча бунга Европа Иттифоқидаги манбалардан расмий изоҳ берилмади. Қозоғистон ва Ўзбекистон расмийлари ҳам Европа ташаббусига ҳеч қандай муносабат билдирмади.
Мавзуга оид
20:25 / 16.07.2026
АҚШ грин-карта талабгорлари учун 100 минг долларлик гаров жорий этиши мумкин
10:31 / 16.07.2026
Қозоғистон миграция назоратини кучайтирмоқда
22:07 / 15.07.2026
Россияда мигрантлар ҳаракатини кузатиш учун телефон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
23:00 / 13.07.2026