20:03 / 18.05.2019
15522

АҚШ Форс кўрфазида қўшинларни жойлаштиришга розилик олди – ОАВ

Фото: U.S. Navy / Seaman Dan Snow

Саудия Арабистони ва Форс кўрфазидаги қатор давлатлар АҚШга ўз ҳудудларида Америка қўшинларини ва Форс кўрфазидаги территориал сувларида Америка кемаларини жойлаштиришга розилик берди. Бу ҳақда юқори лавозимдаги манбаларига таяниб "Аш-Шарқ ал-авсат" газетаси хабар берди.

Ўз навбатида араб дипломатик манбалари нашрга қатор араб давлатлари Маккада май охирида бўлиб ўтадиган ислом давлатлари саммити вақтида тор доирадаги учрашув ўтказиш бўйича музокара олиб бораётганини маълум қилишган.

Аввалроқ АҚШ Эрон атрофидаги вазият кескинлашиши ортида Форс кўрфази яқинида Abraham Lincoln авиаташувчиси бошчилигидаги еттита ҳарбий кемани жойлаштирганди. Минтақага Patriot зенит-ракета мажмуаси ҳам етказилган. 

Пайшанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан уруш бўлмаслигига умид қилаётганини билдирганди. Ўз навбатида Эрон олий етакчиси оятулла Али Ҳаменаий Эрон АҚШ билан урушмоқчи эмаслигини, аммо Теҳрон Вашингтонга қаршилик қилишда давом этишини айтди.

Top