Ўзбекистон ва Беларусь ҳарбийлари режалаштирилган ҳамкорликдаги машғулот юзасидан брифинг ўтказди
18 май куни Шарқий ҳарбий округнинг «Ғурумсарой» дала-ўқув майдонида «Жанговар ҳамдўстлик–2019» Ўзбекистон-Беларусь ҳарбий хизматчиларининг ҳамкорликда ўтказиладиган махсус тактик-ўқув машғулотлари юзасидан брифинг бўлиб ўтди.
Унда икки давлат вакиллари ўтказилиши кўзда тутилган машғулотларнинг муайян павильони, режаси ҳамда тартиби хусусида фикр алмашди.
«Ушбу махсус тактик-ўқув машғулотлари давомида ҳар икки мамлакатнинг махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари бугун дунёнинг турли минтақаларида авж олаётган терроризм, диний экстремизм ҳамда қуролли можароларга қарши мураккаб ва замонавий жанг амалиётларини ҳамкорликда қўллай олишини намойиш этади», – дея подполковник Лазиз Усмоновнинг сўзларини келтирмоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари томонидан «Жанговар ҳамдўстлик–2019» доирасида Беларусь ҳарбий хизматчиларининг Ўзбекистоннинг маданий мероси, гўзал табиати, тарихий обидалари билан танишиш бўйича тадбирлари ташкил этилиши кўзда тутилгани таъкидланди.
Мавзуга оид
20:57 / 11.11.2024
Германия ТИВ раҳбари мудофаа харажатларини оширишга чақирди
19:02 / 28.10.2024
Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 20 таликка кирди
18:22 / 18.08.2024
Тергов Шойгунинг собиқ ўринбосарининг бошқа жиноятларга ҳам алоқадорлигини текширади
18:32 / 13.08.2024