Жамият | 17:48 / 21.05.2019
55766
5 дақиқада ўқилади

«Аҳмадбой ва унинг 15 шeриги». Судда яна нималар маълум бўлди?

20 май куни Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман судида судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича суд ўз якунига eтди.

Судланувчи Аҳмаджон Турсунбоев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси (фирибгарлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришда назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил 14 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида жарима тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

Унга шунингдек Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми а, в бандлари билан иш ҳақи 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ҳам тайинланди.

Унинг 15 нафар шeригига қуйидагича ҳукмлар эълон қилинди:

Кучкаров Олмос Исмаиловичга 12 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида жарима тайинланди.

Ибрагимов Изатилла Ахмаджановичга 12 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида жарима тайинланди.

Турсунбаев Муроджон Юлдашевичга 12 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида жарима тайинланди.

Турсунбаев Ойбек Бахром ўғлига 9 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида жарима тайинланди.

Турдиев Азизжон Иззатиллаевичга 8 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида жарима тайинланди.

Шерназаров Хасан Эшмирзаевичга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш тайинланди.

Душанов Шерзод Шукуржон ўғлига узил-кесил ўташ учун 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш тайинланди.

Солиев Лазиз Абдуллаевичга узил-кесил ўташ учун 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ирматов Шакирбек Салимбековичга узил-кесил ўташ учун 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мамутов Энвер Ибрагимовичга узил-кесил ўташ учун 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Джураев Юнусали Мейлиевичга узил-кесил ўташ учун 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Дадаев Нурутдин Зомоновичга узил-кесил ўташ учун 6 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тошматов Эргаш Хакимовичга узил-кесил ўташ учун 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 310 баравари миқдорида жарима жазолари тайинланди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан Тошматов Эргаш Хакимовичга нисбатан шартли ҳукм қўлланилиб, у озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан шартли равишда озод қилинди ва 3 йил синов муддати белгиланди.

Исоқов Ойбек Юсуфбековичга узил-кесил ўташ учун 6 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 310 баравари миқдорида жарима жазолари тайинланди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан Исоқов Ойбек Юсуфбековичга нисбатан шартли ҳукм қўлланилиб, у озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан шартли равишда озод қилинди ва 3 йил синов муддати белгиланди.

Исламова Наргиза Ахматжоновнага узил-кесил ўташ учун 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан Исламова Наргиза Ахматжоновнага нисбатан шартли ҳукм қўлланилиб, у озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан шартли равишда озод қилинди ва 2 йил синов муддати белгиланди.

Суд жараёнида бeвосита иштирок этган Kun.uz мухбири хабар беришича, юқорида номлари келтирилган 16 нафар судланувчидан солидар тартибда жами 11925 нафар жабрланувчига етказилган моддий зарарларни миллий валютада топширганларга сўмда, чет эл валютасида топширганларга АҚШ долларининг ҳукм чиққан санадаги давлат курси бўйича сўмга нисбатан қийматини миллий валюта сўмда ундириш белгиланди.

Тергов даврида судланувчилардан олинган жами 13.128.177.500 сўм пул, 12.017.282 АҚШ доллари ва 140 евро, ҳамда «Чиноз ҳалол чорва» МЧЖдан олинган 645 бош қорамолнинг реализация қилинишидан тушган жами 3.484.897.848 сўм пул маблағлари жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплаш учун уларга пропорционал тарзда тақсимлаб берилиши белгиланди.

Раҳматилла Исроилов
Тайёрлаган Раҳматилла Исроилов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид