Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳмадбой Турсунбоевга тегишли мулклар савдоси: Икки автомобил ва бир уй сотилди. Қолган мулклар қайта аукционга чиқарилади
«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида халқ орасида «Аҳмадбой» номини олган Аҳмадбой Турсунбоевга тегишли бўлган, 2019 йилнинг декабрида онлайн аукционга қўйилган 10та мол-мулкнинг 3таси электрон онлайн-аукционлар орқали реализация қилингани ҳақида маълумот берди.
Мулкларнинг 3таси кўчмас мулк, 7таси эса автотранспорт воситалари эди.
2019 йилнинг 30 декабрь куни ўтган савдоларда Намунали лойиҳа асосида қурилган уй-жой 182 млн сўмга сотилганди.

Бугун, 10 январь куни ўтказилган онлайн савдоларда 2та автотранспорт воситаси сотилган.
Бошланғич нархи 473 млн.сўм бўлган LAND CRUISER (PRADO) автомобили савдоларда 539 млн сўмга сотилган.

CAPTIVA автомобили эса 212,7 млн сўмга баҳоланган.

Яна 7та мулк – 2та кўчмас мулк ва 5та автомобил қайта аукционга чиқарилади.
«Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК томонидан бугунги кунда шаффоф ва очиқлик тамойилларига таянган ҳолда электрон онлайн-аукционлар ташкил этиб келинмоқда.
Ижро ҳужжатлари асосида реализация қилинган мол-мулклардан тушган маблағларнинг катта қисми жабрланувчиларга улар кўрган зарарни қоплаш мақсад учун сарфланади», дейилади «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК хабарида.
Мавзуга оид
23:45 / 12.02.2020
Аҳмаджон Турсунбоев – энг катта хатоси, келгуси режалари ва артистлар билан муносабати ҳақида
15:41 / 12.02.2020
«Аҳмадбой иши» бўйича тўртинчи очиқ суд ҳукми эълон қилинди
18:23 / 28.01.2020
«Аҳмадбой»дан жабрланганларнинг пулларини қисман қайтариш бошланди
14:57 / 26.12.2019