Жамият | 18:03 / 21.05.2019
13890
2 дақиқада ўқилади

ИИББ аэропортдаги «ноқонуний» таксичилар ҳақида хабар беришни сўради

Яқинда ижтимоий тармоқларда ва оммавий ахборот воситаларида Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортда ўз хизматларини таклиф қилаётган хусусий таксистлардан норозиликлар билдирилди. Таксистларнинг ёпишқоқликларидан ҳам кўра, одамлар асоссиз тарзда кўтарилган нархлардан норози эдилар, деб хабар қилмоқда ИИББ.

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ва журналистларнинг хабарларини инобатга олиб, вазиятни назоратга олган. Солиқ идораси ва Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлиги вакиллари билан бирга автотранспорт воситалари учун ажратилган ҳудудда мунтазам равишда лицензиясиз ишлайдиган таксистларни аниқлашга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда. 

Масалан, апрель ойи ва май ойининг 20 кунида 43 та “ноқонуний” таксистлар аниқланди, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-3-моддасига мувофиқ (“Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш”) чоралар кўрилди.
  
“Аммо шуни тан олиш керакки, улар бутунлай йўқолмаган. Бугун “ноқонуний” таксистлар қуйидаги услубни танлашган: улар машиналарини аэропорт ҳудудидаги автотураргоҳда эмас, узоқроқда қолдиришади. Аэропортдан чиқиш томонга эса мижоз чақирадиган одамларни жўнатишади.

Тошкент шаҳар ИИББ бу каби вазиятга тўқнаш келган барчани “ноқонуний” таксистлар ва уларнинг ёрдамчилари ҳақида Халқаро аэропорт яқинидаги ҳудудда хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари ходимларига хабар беришни, ёки 102, 71-232-30-40 ва 71-232-40-50 рақамлари орқали хабар беришларини сўрайди. Лицензиясиз ишлаётган таксистларни ва уларга ёрдам бераётганларни суратга туширинг, ишончингиз комил бўлсин: чоралар кўрилади”, - дейилади хабарда.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид