Ўзбекистон | 14:54 / 21.05.2019
4676
1 дақиқада ўқилади

ТДТУда заргарлик тармоғи учун кадрлар тайёрланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»га фармони қабул қилинди. 

Фармонда сифатли ва рақобатбардош заргарлик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Фармонга кўра, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат техника университетида «Заргарлик буюмлари дизайни» йўналиши бўйича алоҳида гуруҳлар ташкил этилган ҳолда заргарлик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Шунингдек, янги ўқув йилидан касб-ҳунар коллежларида ҳам заргарлик тармоғи мутахассислари тайёрланиши ташкил этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид