«Локомотив» камбэк қилган ва ОЧЛ «эшикларини қаттиқ ёпиб кетган» ўйиндан фотогалерея
21 май куни Тошкентнинг «Локомотив» клуби Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги охирги ўйинини ўтказди. «Темирйўлчилар» 6-тур ўйинида худди ўзи каби ўтган турдаёқ плей-офф йўлланмасидан маҳрум бўлган «Ар Райян»ни қабул қилишди.
Осиё Чемпионлар лигаси
6-тур
«Локомотив»—«Ал-Райан» 3:2
Голлар: 0:1 — 2 Табата, 0:2 — Виера, 1:2 — 35 Мирзаев, 2:2 — Абдуҳолиқов, 3:2 — 61 Абдуҳолиқов
«Локомотив»: Маъмур Икромов, Анзур Исмоилов, Азизбек Ҳайдаров (Ёван Жокич, 90+3), Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдуҳолиқов, Ҳусниддин Ғофуров, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Арслонмурод Омонов, Диёржон Туропов (Жамшид Искандеров, 75)
«Ар-Райан»: Фаҳад Юнус, Муҳаммад Оловуддин, Гемин Ривас, Лукка, Родриго Табата, Муҳаммад Сайяр, Гонсало Виера (Юсуф Умар, 46), Муҳаммад Жума, Себастьян Сория Куинтана, Даниэл Гуму (Аҳмад Ал Саади, 46), Аҳмад Масуд
Огоҳлантиришлар: Родриго Табата (16), Себастьян Сория (39), Лукка (45+3), Муҳаммад Оловуддин (69)
Қатар клуби илк дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бразилиялик Родриго Табата ҳимоячиларнинг хатосидан фойдаланиб, Икромов дарвозасини ишғол қилди. 22-дақиқада яна бир Жанубий америкалик футболчи Гонсало Виейра фарқни иккитага оширди - 0:2. Уругвайлик ҳимоячи бурчак тўпидан сўнг гол урди.
Бироқ ОЧЛнинг жорий мавсумида охирги ўйинини ўтказаётганини ҳис қилган «Локомотив» футболчилари ирода кўрсатиб, камбэк қилишди. 35-дақиқада Сардор Мирзаев Ҳусниддин Ғофуровнинг ажойиб тўп узатишидан сўнг дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди ва ҳисобни қисқартирди.
Қолганига катта саҳнага Темурхўжа Абдухолиқов ва Арсланмурат Аманов чиқишди. 47-дақиқада Темурхўжа Амановнинг тўп узатишидан сўнг тўпни чиройли тарзда тўхтатиб, гол урди. 61-дақиқада эса Амановнинг ўнг қанотдан уюштирган рейдидан сўнг Темурхўжа дарвозабон қаршисида ажойиб узатмани қабул қилиб, биртепар усулида гол урди.
Ҳакамлар «Ар Райян»нинг битта голини инобатга олишмаганини ҳам таъкидлаш керак. Бизга яхши таниш бўлган Себастиан Сориянинг фаоллиги сабаб қатарликлар ҳисобни 1:3 кўринишига келтиришганди, аммо ўша вазиятда тўп «Райян» футболчисининг қўлига текканини қайд этиб, голни бекор қилди.
Шу тариқа «Локомотив» ОЧЛнинг амалда ўзи учун ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган ўйинида ирода кўрсатиб, ғалаба қозонди. Бу ғалабадан сўнг ОЧЛни тарк этган «темирйўлчилар» мусобақа «эшикларини жаҳл билан қаттиқ ёпиб кетишди» десак бўлади. Бу ғалаба ОЧЛда аҳамиятсиз бўлса-да, Фёдоров жамоасига чемпионат ўйинларида ижобий таъсир қилишини кутиш мумкин...
Суратлар муаллифи: Абдуллатиф Умаров
Мавзуга оид
23:07 / 21.10.2024
ОЧЛ. «Пахтакор» Ироқда дуранг қайд этиб, 8-ўринда қолди
21:16 / 02.10.2024
ОЧЛ-2. «Насаф» Марушичнинг дубли эвазига «Шабоб Ал Аҳли» устидан иродали ғалабага эришиб, пешқадамга айланди
15:00 / 16.08.2024
Элит ОЧЛга қуръа ташланди — «Пахтакор» гуруҳда Саудия клублари билан ўйнамайди
12:42 / 16.08.2024