Спорт | 23:07 / 21.10.2024
1709
2 дақиқада ўқилади

ОЧЛ. «Пахтакор» Ироқда дуранг қайд этиб, 8-ўринда қолди

ОФК Элит Чемпионлар лигаси 3-тури доирасида «Пахтакор» Ироқда «Аш-Шорта» меҳмони бўлди.

Карболо шаҳрида ўтган баҳсда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони Ироқ чемпионати амалдаги ғолиби билан дуранг қайд этди – 0:0.

Шу тариқа, Камолиддин Тожиев шогирдлари Эрондаги баҳсдан кейин Ироқда ҳам дуранг қайд этиб, 2 очко билан умумий турнир жадвалида ҳозирча 8-ўринда қолди. Ироқ чемпиони эса 2 очко ва тўплар нисбатига кўра, 9-ўринда бормоқда.

ОФК Элит Чемпионлар лигаси.

«Аш-Шорта» (Ироқ) - «Пахтакор» - 0:0

Ҳакам: Ма Нинг (Хитой)

«Аш-Шорта»: Аҳмад Басил, Мунаф Юнус, Сажжад Жасим, Маҳмуд Мавас, Абдулмажид Бубакар, Аҳмад Яҳё, Муҳаннад Али, Файсал Жасим (Амин Сабоҳ, 63), Муҳаммад Давуд (Ҳуссайн Саиди, 77), Фаҳад Юсуф, Саломон Банга.

«Пахтакор»: 12.Владимир Назаров, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев (55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 46), 22.Умар Адҳамзода (33.Дониёр Абдуманнопов, 80), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (9.Иброҳим Ибрагимов, 90+2), 17.Достон Ҳамдамов (44.Маҳмуджон Маҳаммаджонов, 46) , 30.Отабек Жўрақўзиев (99.Улуғбек Ҳошимов, 80), 10.Драган Черан.

Мавзуга оид