Спорт | 15:00 / 16.08.2024
4809
3 дақиқада ўқилади

Элит ОЧЛга қуръа ташланди — «Пахтакор» гуруҳда Саудия клублари билан ўйнамайди

Илк бор ўтказиладиган Элит Осиё Чемпионлар Лигасига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. 

Икки минтақада 12 тадан клуб 8 та турда очко тўплашади. Жамоалар 4 та рақиб билан уйда, 4 таси билан сафарда ўйнашади. Яна 3 та рақиб билан эса тўқнаш келишмайди. 

Ғарб минтақаси

«Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони) 

«Ан Наср» (Саудия Арабистони) 

«Ал Аҳли» (Саудия Арабистони) 

«Ал Айн» (БАА) 

«Ал Васл» (БАА) 

«Ас Садд» (Қатар) 

«Ар Райян» (Қатар) 

«Ал Ғарафа» (Қатар) 

«Персеполис» (Эрон) 

«Истиқлол» (Эрон) 

«Пахтакор» (Ўзбекистон) 

«Аш Шорта» (Ироқ) 

Шарқ минтақаси

«Вессел Кобе» (Япония) 

«Кавасаки» (Япония)

«Йокоҳама» (Япония)

«Улсан» (Жанубий Корея)

«Поҳан Стилерс» (Жанубий Корея)

«Гванжу» (Жанубий Корея)

«Шанҳай Порт» (Хитой)

«Шанҳай Шэнхуа» (Хитой)

«Шандун Тайшан» (Хитой)

«Бурирам Юнайтед» (Хитой)

«Сентрал Кост Марринерс» (Австралия)

«Жоҳор Дарул Таъзим» (Малайзия)

Қуръага кўра Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» Саудиянинг бирор клуби билан ўйнамайдиган бўлди. «Шерлар» уйда Қатарнинг «Ас Садд» ва «Ар Райян», БААнинг «Ал Айн» ва «Ал Васл» клубларини қабул қилишади. Сафарда эса Эроннинг «Персеполис» ва «Истиқлол», Ироқнинг «Аш Шорта», Қатарнинг «Ал Ғарафа» клублари билан беллашувлар бўлиб ўтади.

Ўйинлар кетма-кетлиги қуйидагича кўриниш олди:

Пахтакор — Ас Садд

Пахтакор — Ал Айн

Персеполис — Пахтакор

Аш Шорта — Пахтакор

Пахтакор — Ар Райян

Пахтакор — Ал Васл

Истиқлол — Пахтакор

Ал Ғарафа — Пахтакор

Дастлабки 6 та ўйин 2024 йилда, қолган 2 та баҳс 2025 йилнинг февраль ойида бўлиб ўтади. 12 жамоадан иборат лигаларда дастлабки 8 та ўринни эгаллаган клублар 1/8 финалга йўл олишади. 

Мавзуга оид