Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги 65та ОТМ рейтинги эълон қилинди
Тошкент халқаро Вестминстер университети / Фото: pictame.com
UniRank Ўзбекистоннинг энг яхши олий таълим муассасалари рейтингини эълон қилди.
Рейтинг қуйидаги мезонларга асосан тузилган:
ОТМнинг давлат органлари томонидан лицензиялаш ёки аккредитациялаш;
камида тўрт йиллик бакалавр ёки бошқа таълим даражаларини (магистратура ва докторантура) таъминлаш ваколати;
таълимни асосан анъанавий шаклда ўқиш жойида ўтказилишини таъминлаш.
Унга кўра, кучли 10та ўринни қуйидаги ОТМ эгаллаган:
1. Тошкент халқаро Вестминстер университети
2. Тошкент ахборот технологиялари университети
3. Тошкентдаги Инҳа университети
4. Тошкент молия институти
5. Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти
6. Ўзбекистон миллий университети
7. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
8. Тошкент давлат педагогика университети
9. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
10. Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Мавзуга оид
07:18 / 13.02.2026
Олтин захиралари бўйича глобал рейтинг: харидорлар ва сотувчилар
14:54 / 11.02.2026
Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари миллий рейтинги жорий этилади
07:19 / 03.02.2026
Энг ақлли давлатлар рейтинги: IQ бўйича топ-10 мамлакат
20:47 / 30.01.2026