08:45 / 22.05.2019
7188

Уммонлик ўқитувчи аёл нуфузли Букер мукофоти совриндори бўлди

Фото: EPA-EFE/ANDY RAIN

Уммонлик ёзувчи ва ўқитувчи Жоха Алхартхи 2019 йил учун Халқаро Букер мукофоти совриндори бўлди. Совриндорни тақдирлаш маросими Лондондаги Roundhouse залида бўлиб ўтди.

Алхартхи нуфузли мукофотни “Само жисмлари” (Celestial Bodies) китоби учун олди. Китобда уммонлик оиланинг уч авлоди ҳақида сўзланади. Совриндорга аталган 50 минг фунт стерлинг миқдоридаги мукофот пули ёзувчи ва унинг китобини таржима қилган Мэрилин Бут ўртасида тенг тақсимланган.

“Жоха Алхартхи китоби инглизчага таржима қилинган уммонлик биринчи ёзувчи аёл, мукофотни олган Форс кўрфазидан биринчи муаллифдир”, деб айтилган мукофот сайтида.

Мукофотга даъвогарлар орасида Германия, Колумбия, Франция ва Чилидан ёзувчилар бўлган.
 
Букер мукофоти адабиёт соҳасидаги энг нуфузли мукофотлардан бири бўлиб, унга 2004 йил асос солинган. 2016 йилдан бошлаб мукофот инглиз тилида ёзилган ёки Британияда чоп этилган китоб муаллифига берилади.

2018 йилда мукофот ирландиялик ёзувчи Анна Бернсга “Сутчи” (Milkman) китоби учун топширилганди.

Top