19:58 / 23.05.2019
28628
Реклама

AKFA университетида қабул жараёнлари бошланди

AKFA университетининг 2019/2020 ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланди. 2019 йил 1 июндан олийгоҳга ҳужжат қабул қилиш тўлиқ онлайн тартибда амалга оширилади. Жорий ўқув йилида таълим маскани 200 нафар талабани қабул қилади. Илк ўқув йилида талабаларнинг фақат тиббиёт йўналишида (Medical College) таҳсил олишлари кўзда тутилган.

Қуйидаги ҳужжатларнинг электрон нусхаси талаб этилади:

  • шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);
  • ўрта ва ўрта махсус таълим ҳақидаги ҳужжат – аттестат, диплом, диплом олинмаган бўлса – ўқишни тугатганлиги ҳақида маълумотнома;
  • IELTS (минимум 5.5 балл) ёки TOEFL эквиваленти.

Имтиҳонлар июль ойида ўтказилади. Аниқ сана ва бошқа тафсилотлар бўйича тўлиқ маълумот www.akfauniversity.uz веб-сайтида берилади. 

Қабул жараёни билан боғлиқ қўшимча саволларингиз бўлса, университетнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига ёзишингиз мумкин:

Telegram: t.me/akfauniversity

Facebook: fb.com/akfauniversity

Instagram: instagram.com/akfauniversity

Реклама ҳуқуқи асосида

Top