Жамият | 23:33 / 24.05.2019
10751
2 дақиқада ўқилади

Ҳазораспда йирик енгил саноат комплекси ишга туширилди

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани марказида «Ҳазорасп текстил» йирик енгил саноат комплекси ишга туширилди, деб хабар беради Kun.Uz мухбири.

24 май куни корхонанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, туман ҳокимликлари ва давлат идоралари ходимлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, санъаткорлар иштирок этишди

«Ҳазорасп текстил» комплексидаги ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ, жами 80 миллиард сўмлик инвестиция маблағи ўзлаштирилган ҳолда, «Асакабанк» маблағлари ва «Виккот Импекс» МЧЖ инвестициялари ҳисобига амалга оширилди. Корхонадаги ускуналар Швейцариянинг «Ритер машин воркс ЛТД» компанияси томонидан етказиб берилди.

«Ҳазорасп текстил» корхонасида йилига 5 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватлари яратилган бўлиб, маҳсулотнинг 80 фоизини экспорт қилиш имконияти мавжуд. Бу лойиҳани амалга оширилиши орқали 200та янги иш ўринлари яратилди.

Название

 

Мавзуга оид