Ўзбекистон | 14:08 / 24.05.2019
13398
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон Қозоғистондан буғдой импорти бўйича етакчига айланди
Жорий йилнинг биринчи чорагида Қозоғистон буғдойининг асосий харидорига Ўзбекистон айланди, дея хабар бермоқда LS агентлиги.
2019 йил январь-март ойларида Қозоғистондан буғдой ва меслиннинг умумий экспорти 1,7 млн тоннани ташкил этди, бундан 622,9 минг тоннаси Ўзбекистонга юборилди. Етказиб бериш қиймати 96 миллион доллардан ошиб кетди.
Бундан ташқари, 2019 йилнинг уч ойи давомида Ўзбекистон Қозоғистондан 104,6 минг тонна унни 18,4 миллион долларга сотиб олди.
Ўтган йили ҳам Ўзбекистон буғдойнинг асосий харидори бўлган. 2018 йилнинг 8 ойи давомида мамлакат 174,3 миллион долларлик дон сотиб олди. Ўшанда етказиб бериш ҳажми бир йил ичида 54,8 фоизга ўсди.
Мавзуга оид
13:48 / 04.10.2024
Ўзбекистон ДХХ раиси Абдусалом Азизов Остонада МДҲ давлатларидаги ҳамкасблари билан учрашди
14:28 / 02.10.2024
Ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш учун президентга 7 йил муддат етарли — Тўқаев
22:02 / 01.10.2024
Қозоғистон Хитойга газ етказиб беришни кўпайтириш учун яна бир газ қувури қурмоқчи
12:50 / 30.09.2024