Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Рустам Мадумаровга тегишли яна бир мулк савдога қўйилди
Ўзбекистонда Rubicon Wireless Communication МЧЖ кўчмас мулки сотувга қўйилди, деб хабар берди ЎзА.
Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳрида жойлашган Rubicon Wireless Communication МЧЖ Perfectum бренди остида мамлакатда уяли алоқага хизмат кўрсатадиган йирик тадбиркорлик субъектларидан эди. У Гулнора Каримованинг фуқаровий эри Рустам Мадумаровга тегишли.
Маълумот берилишича, очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, демпинг усулида ўтказилади. Мазкур мулкнинг бошланғич нархи 205,5 млрд сўмдан ортиқроқ этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рустам Мадумаровга тегишли бўлган мулк – ягона электрон савдо майдончасида Тошкент шаҳрида жойлашган йирик фирма – «EDEL VEYS-ALI» масъулияти чекланган жамияти аукционга қўйилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:00 / 26.05.2026
Муқаддас Қурбон ҳайити арафасида Perfectum Самарқандда бўлиб ўтган GSMA M360 Eurasia форумида Марказий Осиёдаги биринчи 5G Standalone тармоғини тақдим этди
20:45 / 16.04.2026
Тўрт ой олдин сотилган Қурилиш вазирлиги биноси яна қайта аукционга қўйилди
15:42 / 05.02.2026
Ер аукциони бўйича қалбаки ҳужжат тайёрлаган шахс ушланди
14:27 / 23.12.2025