Жаҳон | 21:12 / 24.05.2019
15352
1 дақиқада ўқилади

Порошенкога қарши яна битта жиноий иш қўзғатилди

Фото: РИА Новости

Украина терговлар давлат бюроси собиқ президент Пётр Порошенкога қарши яна битта иш қўзғатди. Бу ҳақда собиқ президент Виктор Янукович маъмуриятининг бошлиғи собиқ ўринбосари Андрей Портнов маълум қилди. 

Бу сафар Порошенко “Кузня на Рибальском” заводини сотишда 300 млн долларлик жиноий даромадни қонунийлаштирганликда айбланди.

Бу собиқ президентга қарши учинчи иш бўлиб, 22 май куни у “Центрэнерго” корхонасида лавозимларни тақсимлашда ҳокимият ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилишда гумонланаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.

Бундан бир кун аввал эса Порошенко Керчь бўғозидаги воқеа билан боғлиқ ҳолда давлатга хиёнатда айбланганди.

Шунингдек, собиқ президент бошқа бир жиноий иш – Евромайдан вақтида одамларнинг ҳалок бўлишида гувоҳ сифатида ўтмоқда.

Мавзуга оид