01:23 / 25.05.2019
14580

Ҳаё – пайғамбарларнинг суннати, йўлидир

“Кун ҳадиси” дастурининг бугунги сонида тақдим этиладиган ҳадис мазмуни “Ҳаёнинг фазилати”, деб номланади. Бу мавзу ҳақидаги ҳадисни Тошкент шаҳридаги “Катта Қозиробод” масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор Юнусов шарҳлаб берди.

YouTube

Tas-IX

Уқба ибн ал Ансорий (р.а) Пайғамбаримиз Муҳаммад салоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Собиқ пайғамбарлардан одамларга етиб келган бир ибора мавжуд – “Уялмасанг, истаганингни қил!”.

Бухорий, Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти.

Бунинг маъноси шундан иборатки, масалан, бир ишга рўбарў келинди. У ишда хайр борми, барака борми, у ҳаёга мувофиқми ёки номуофиқми, инсон агар инсон бўлса, мўминлик-мусулмонлик даъвосида бўлса, у ишни ўрганади. Унда Аллоҳнинг розилиги, Унда Расулуллоҳнинг розиликлари борми йўқми? Динимизнинг муносабати қандай? Юқоридаги ибора баъзи бир виждонсиз, беҳаё кишиларга нисбатан айтилган. 

Ҳаёнинг фазилати ҳақида келган ҳадисда, инсонларни ҳаёга тарғиб этиш ётади. Чунки Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам “Ҳаё – иймондандур” дедилар. Чунки ҳаё бу – пайғамбарларнинг суннати, йўли ҳисобланади. Инсоннинг амаллари қабул бўлиши учун ҳам ҳаё зарур бўлади.

Инсонда танлаш имконияти бор. Аллоҳ таоло инсоннинг қалбига ҳалол, пок ва шу билан бирга ҳаром бўлган нарсаларни кўрсатди. Луқманинг ҳалоллигида ҳам ҳаё зарур бўлади. Инсон қиладиган ишига назар ташлаши зарур. Ҳар қандай ишда, яъни биров кўрмаяпти, биров билмаяпти, деган фикрдан узоқ бўл. Чунки Аллоҳ таоло кўриб, кузатиб турган Зотдир!

Тошкент шаҳар "Катта Қозиробод" масжиди имом-хатибининг телеграмдаги расмий каналига аъзо бўлинг!

Top