Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эверестда австралиялик альпинист беҳуш ҳолда топилди
Фото: China Daily
Эверест тоғи ёнбағрида австралиялик альпинист беҳуш ҳолда топилди ва Непалдаги касалхоналардан бирига ётқизилди, деб хабар берди ABC телеканали Австралия ташқи ишлар ва савдо вазирлигига таяниб.
ОАВнинг маълум қилишича, тибетлик қутқарувчилар альпинистни 7,5 минг метр баландликда, Эверест тоғи ёнбағрида топишган. У оғир аҳволда бўлган.
Аввалроқ Himalayan Times газетаси Непал туризм департаменти вакилига таяниб, май ойи бошидан буён Эверестда камида 10 киши ҳалок бўлганини ёзганди.
Непал ОАВнинг ёзишича, альпинистларнинг ҳалокатига ўта оғир об-ҳаво шароити ва йўналишларида учрайдиган "тирбандликлар" сабаб бўлган.
Мавзуга оид
21:44 / 05.10.2025
Бўрон туфайли Эверестнинг шарқий ёнбағрида мингга яқин одам қолиб кетди
07:47 / 01.10.2025
Инфографика: Қуёш тизими чўққилари олдидаги митти Эверест
23:27 / 29.09.2025
Алпинист Эверестдан чанғида тушиб, тарихга кирди
18:08 / 03.07.2025