Иқтисодиёт | 14:46 / 27.05.2019
53647
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда доллар курсининг ўсиши тезлашди

Фото: Getty Images

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 28 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 24,99 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8485,91 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 евро курси 66,92 сўмга қимматлашиб, 9505,92 сўмни ташкил этган.

1 рубль эса 0,46 сўмга кўтарилиб, 131,52 сўмга тенг бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид