Америкалик профессор ҳамюртларининг Ўзбекистонга саёҳат қилишига халақит бераётган омилларни айтди
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида макроиқтисодий барқарорлик, инвестицион фаоллик ва ривожланиш масалаларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.
Халқаро анжуман иштирокчилари анжуман кун тартибига қўйилган масалаларга доир фикр-мулоҳазалари ҳамда юртимиз ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашдилар, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Марк Розенбаум, Жанубий Каролина университети профессори (АҚШ):
– Туризмдаги хизмат кўрсатиш соҳаси талаб даражасида эмаслиги, аэропортнинг ўзидаёқ VISA карталаридан тўловларни амалга ошириш муаммо эканлиги, Wi-fi ҳудудларнинг жуда камлиги, Интернет тезлиги пастлиги АҚШ фуқароларини Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишга рағбатлантирмайди. Бу менинг шахсий кузатувларим, яна айрим майда деталлар борки, уларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман.
Мавзуга оид
22:37
АҚШда «Хелен» тўфони оқибатида 50 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди
18:53
АҚШ Давлат котиби Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашди
13:13
“Мистер ва миссис Огородникофф”: АҚШда ишлаган КГБ жосуслари қандай фош қилинганди?
12:55