Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жазирамани енгишда ёрдам берадиган лимонад рецептлари
Кўчадаги ҳаво тобора исимоқда. Бундай ҳавода киши яна ва яна суюқлик ичишни истайди. Facte.ru уйда тайёрланадиган лимонадлар рецептлари билан ўртоқлашди.
Айтиш керакки, лимонаднинг барча рецептлари бир-бирига жуда ўхшаш. Фақат унга қўшиладиган маҳсулотлар ўзгаради. Унинг асоси газли сув ва лимон шарбатидан иборат. Қолган маҳсулотлар эса сизнинг таъбингиз ва истагингизга боғлиқ.
«Дюшес»
Бу ичимликни тайёрлаш учун нок, лимон ва газли сув керак. 1,5 килограмм нокнинг шарбати сиқиб олинади. Нок шарбати идишга солиниб унга таъбга қараб шакар қўшиб, 30 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади. Ана ундан кейин ичимликни совутиш ва тиндириш учун камида 4 соатга олиб қўйилади.
Беш дона лимон шарбати сиқиб олинади. Нок шарбати докадан ўтказилади. Лимон шарбати ва газли сув билан аралаштирилади.
Қора смородинали ичимлик
Лимонад тайёрлаш учун 1,5 килограмм қора смородина керак. У туйиб майдаланади. Смородина нордон бўлгани учун ичимлик тайёрлаш учун икки дона лимон етарли.
Кастрюлкага смородина солинади. Мева устига шакар сепилиб, унга бир стакан сув солинади ва 20 дақиқа давомида қайнатилади. Шундан кейин хона ҳароратига келгунча совутилади. Унга лимон шарбати ва 1,5 литр газли сув қўшилади.
Барча маҳсулотлар яхшилаб аралаштирилиб, керак бўлса, шакар қўшилади ва музлатгичда совутилади. Ёки столга тортишдан аввал муз бўлакчалари солинади.
Тарвуз ва лимонли ичимлик
У тарвуз мавсумида тайёрланади. Бунинг учун ўртача катталикдаги тарвуз олинади. Лимонад тайёрлаш учун тарвуз блендерга солиб, майдаланади.
Уч дона лимон шарбати сиқиб олинади. Тарвуз шарбати бир стакан сув ва бир стакан шакар билан қайнатиб олинади. Тарвузли пюре совутилиб, унга лимон шарбати ва газли сув қўшилади. Уни столга тортишдан олдин музлатгичда совутиб олинади.
Ёз фасли нафақат иссиқ, балки мазали бўлиши учун юқоридаги рецептлардан фойдаланишни маслаҳат берамиз.
Мавзуга оид
11:06 / 06.08.2025
Эронда жазирама туфайли давлат идоралари ва банклар ёпилади
13:02 / 29.07.2025
Қуёшда қолган ичимликлар гормонал бузилиш ва бошқа хавфли касалликларни юзага келтириши мумкин
19:23 / 27.07.2025
Туркиянинг Шонлиурфа шаҳрида ҳарорат рекорд даражага етди
11:38 / 23.07.2025