Ўзбекистонда Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Концепциянинг мақсади ёш авлодда экологик билим, онг ва маданиятни шакллантириш, экология соҳасидаги илм-фанни инновацион технологияларни жалб қилган ҳолда такомиллаштиришдан иборат.
Мактабгача таълим муассасаларида “Эколог болажон” дастури жорий этилади ва “Экологик йўлакчалар” ташкил этилади.
Шунингдек, “Она табиат” мавзусида очиқ ҳавода таништирув соатлари ўтказилади.
Мактабларда “Энг яхши экологик тоза мактаб”, “Энг яхши эколог ўқувчи” кўрик танловлари ўтказилади.
Лицейлар ва коллежлар ўқувчилари ўртасида “Экология билимдони” мусобақаси ташкил этилади.
Олий таълим муассасалари, талабалар турар жойларида “Эко-клублар” фаолияти йўлга қўйилади.
2019 йил декабргача экология ва атроф-муҳит муҳофазасига оид зарур материаллар ва бошқа маълумотлар беришга мўлжалланган ekologiya.uz сайти ишга туширилади.
Мавзуга оид
18:35 / 03.10.2024
Ўзбекистон глобал билимлар индексида 78-ўринни эгаллади
15:22 / 02.10.2024
Учтепада 20га яқин кўп йиллик дарахтларга заҳарли модда қуйилган. Аҳоли айбдор топилишини хоҳлайди
10:50 / 02.10.2024
Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланиши ортяпти. Экология вазирлиги изоҳ берди
18:41 / 01.10.2024