11:57 / 28.05.2019
15256

ҚҚСни қайтариш 7 иш кунигача қисқартирилди

Фото: Shutterstock

Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаси ариза олинган вақтдан 7 иш кунида қайтарилади. Илгари бу муддат 15 иш кунини ташкил этган.

Аризага эндиликда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича юридик шахс қарзларининг солиштирув далолатномаси, солиқ ҳисоботи бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби ва илгари ҚҚСнинг ортиқча суммаси қайтарилганлиги тўғрисидаги маълумотларни илова қилиш талаб этилмайди.

Аризага эндиликда товарларни экспорт қилинганлиги ва валюта тушганлиги тўғрисида маълумот илова қилинади.

Top