20:23 / 29.05.2019
5825

Олимлар дарёларнинг антибиотиклар билан ифлосланганини аниқлашди

Фото: Fotolia /Alexander Raths

Олимлар дарё сувларининг антибиотиклар билан юқори даражада ифлосланганини аниқлашди. Бу эса бутун дунё бўйлаб одамларнинг оммавий ҳалокатига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Independent нашри хабар берди. 

Тадқиқотчилар 72 та давлат ҳудудидан оқиб ўтувчи дарёлар сувларини текширишган. Аниқланишича, 65 та давлатдаги дарёлар сувларида 14 та энг оммавий антибиотик излари аниқланган.

Антибиотиклар энг кўп миқдорда Осиё ва Африка дарёларида аниқланган. Хусусан, Бангладешдаги дарёларда дорилар миқдори мумкин бўлган даражадан 300 марта кўпроқни ташкил қилган.

Олимларнинг таъкидлашича, дорилар қолдиқлари дарёларга канализация чиқиндилари билан бирга тушади. Бу эса микроорганизмларнинг антибиотикларнинг доимий таъсири остида “супербактериялар”га мутация қилишига, ушбу “супербактериялар” эса ўз навбатида 2050 йилга қадар миллионлаб одамларнинг ҳалокатига олиб келиши мумкин.

Top