Жаҳон | 10:10 / 04.07.2018
18987
2 дақиқада ўқилади

Олимлар дунёдаги энг ифлосланган дарёларни маълум қилишди

Фото: AFP

Берлиндаги Гельмгольц номидаги атроф-муҳит ва саломатликни тадқиқ қилиш маркази олимлари Осиё ва Африкадаги дарёларда миллионлаб тонна пластик чиқиндилар оқиб юришини маълум қилишди. Улар орасида Янцзи ва Ганг дарёлари энг ифлосланган дарёлар деб топилган. Жануби-шарқий Осиёдаги экологик вазият тадқиқоти Янцзи дарёси дунёдаги энг ифлосланган дарёлигини кўрсатган. Бу дарё орқали Сариқ денгизга ҳар йили 1,5 млн тонна чиқинди ва пластик тушиши аниқланган.

Энг ифлосланган дарёлар орасида Ҳинд, Нигер, Нил, Меконг, Хайхэ, Амур ва Чжуцзян каби йирик дарёлар ҳам бор. Дунёдаги энг заҳарланган ва ифлосланган дарёлардан яна бири Ганг бўлиб, унда нафақат майда-чуйда чиқиндилар, балки йирик ўлчамдаги саноат чиқиндилари ҳам оқади. 

Олимлар бундай суръатлар сақлаб қолинса, бир неча йилдан кейин дунё океанига миллиард тонналаб чиқиндилар тушишини айтишмоқда. Бу чиқиндилар заҳарлилиги табиатда тузатиб бўлмас ўзгаришларга олиб келиши ва охир-оқибат инсонларга зиён етказиши мумкин. 

Мавзуга оид