Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озишга ёрдам берадиган ичимликлар ҳақида биласизми?
Детокс-озиқланиш ва детокс-ичимликлар тез орада озишга ёрдам берадиган парҳезлар ўрнини эгаллайди деган тасаввур уйғонади. Бундай ичимликлар овқат ҳазм қилиш ва организмнинг бошқа тизимларига дам беради – ана шунда комплекс соғломлашиш юз беради. Ортиқча суюқлик чиқиб кетгани учун тўқималардаги шишлар камаяди, тери, тирноқ ва сочнинг ҳолати яхшиланади, вазн камаяди.
Сизга дарҳол детокс-коктейль зарурлигини кўрсатувчи белгилар
- Доимий ич қотишлар, метеоризм, кўнгил айниши.
- Кучли чарчоқ. Уйқудан кейин ҳам ўтиб кетмайдиган чарчоқ.
- Бош оғриғи.
- Кайфиятнинг тез-тез ўзгариши.
- Терининг тез-тез яллиғланиши.
- Зарарли ёки ресторандаги тезпишар овқатларни ёқтириш.
- Уйқунинг ёмонлашуви.
- Қориннинг дам бўлиши.
- Ортиқча вазн.
- Бел аёлларда 80 см, эркакларда 90 см дан ортиқ бўлиши.
Фойдали ичимликлар учун энг яхши таъсир кўрсатувчи маҳсулотлар
Олма
- Пектинга бой.
- Овқат ҳазм қилишни нормаллаштиради.
- Моддалар алмашинувини яхшилайди.
Тарвуз
- Кучли «намлантирувчи», сув мувозанатини тўлдиради.
- Яллиғланишнинг олдини олади.
- Томирлар соғлиғини қўллаб-қувватлайди.
- Пешоб ҳайдаш хусусиятига эга.
Киви
- А ва Е витаминлари манбаи.
- Организмни эркин радикаллардан ҳимоя қилади.
- Юз терисининг ёшаришига ҳисса қўшади.
Бодринг
- «Ёшартирувчи» сабзавот.
- Жигарни самарали тозалайди.
- Ортиқча суюқликни чиқариб ташлайди.
- Шишларни олади.
- Юз рангини яхшилайди – мусаффолик беради.
Цитруслар
- С витамини манбаи.
- Табиий қувват берувчи.
- Вазнни камайтиришда самарали ишлайди.
- Организмнинг вирус ва инфекцияларга чидамлилигини оширади.
Грейпфрут
- Ликопин манбаи. Ушбу антиоксидант модда ўсмалар ривожланишидан ҳимоя қилади.
- Таркибидаги пектин холестерин даражасини камайтиришда ёрдам беради.
Ялпиз
- Янги узилган ва қуритилган ҳолда қўллаш мумкин.
- Қорин шишини олади.
- Руҳиятни тинчлантиради.
- Уйқуни тартибга солади.
Занжабил
- Хуш қомат ва иммунитет дўсти.
- Моддалар алмашинувини тезлаштиради.
- Инфекцияларга қарши курашади.
Долчин
- Зиравор ширинлик ейиш истагини енгишда ёрдам беради.
- Хуш ифорга эга зиравор ёғлар тўпланишини секинлаштириб, тўпланган захирани эритади.
- Қон босимини пасайтиради.
Кўк чой
- Хуш қомат ичимлиги.
- Зарарли нарса ейиш истагини камайтиради.
- Қондаги қанд миқдорини камайтиради.
- Моддалар алмашинувини тезлаштиради.
Кўпинча детокс-ичимликлар рецептида кашнич, исмалоқ, кайен гармдориси, олмали сиркадан фойдаланилади. Ҳар қандай мева детокс-сувни тайёрлаш учун аъло даражада мос келади.
Ёдингизда бўлсин – умуман шакар қўшилмайди.
Мавзуга оид
15:59 / 24.04.2026
“Бу препаратлар аслида ёғни эритмайди”: арзон озишнинг қиммат бадали ва очиқ қолаётган жавобгарлик масаласи
21:17 / 20.08.2025
“Семириш ҳаракатсизликка боғлиқмас, залга чиқиб ҳам вазн ташлолмаётганлар бор” – диетолог
13:02 / 29.07.2025
Қуёшда қолган ичимликлар гормонал бузилиш ва бошқа хавфли касалликларни юзага келтириши мумкин
14:49 / 23.07.2025