Жамият | 09:00 / 30.05.2019
38294
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Қурилиш соҳасидаги йирик лойиҳа Ўзбекистонда!

2019 йил мобайнида Оҳангарон шаҳрида, Ангрен эркин иқтисодий зонасида Германиянинг «WEHRHAHN» фирмаси билан ҳамкорликда янги завод ишга туширилади. Автоклав ёрдамида қотирилувчи газобетон блоклар ишлаб чиқаришга мўлжалланган бу инновацион завод ноёб иш услуби ва тизимига эга бўлиб, йилига унинг 500.000 м³ маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати мавжуд.

2018 йилнинг 29-30 август кунларида Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган халқаро иқтисодий анжуман давомида хорижий инвесторлар билан умумий қиймати 130 млн. евролик меморандумлар имзоланганди. Келишувга кўра «EAST MINING INVEST» МЧЖ ва соҳанинг дунё бўйича етакчи компанияларидан бири бўлган «WEHRHAHN» (Германия) фирмаси ўртасида автоклав ёрдамида қотирилувчи газобетон блоклар ишлаб чиқарувчи, йиллик умумий қувватлари 2.050.000 м³ бўлган бешта завод қуриш режалаштирилган.

Мазкур меморандумга асосан 2019 йилнинг 14 январида Берлин шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси президенти расмий ташрифи олдидан бўлиб ўтган бизнес форумда «WEHRHAHN» (Германия) ва «EAST MINING INVEST» (Ўзбек-Турк ҚК) компаниялари ўртасида биринчи заводни Оҳангарон шаҳрида ишга тушириш бўйича шартнома имзоланган.

Бу лойиҳа Президентнинг №4067 ва ПП-4335 рақамли «Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Республика иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда самарали ҳамда энергия сақловчи қурилиш материллари ишлаб чиқариш, уларни қўллаш орқали янги қурилишларда энергия ва иссиқликни сақлашга эришишга қаратилган.

«EAST MINING INVEST» ўзбек компанияси хорижий инвесторлар билан биргаликда замонавий юқори технологик заводларни қуриш билан биргаликда хомашёни чуқур қайта ишлаб автоклав газобетон ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.

Автоклав ёрдамида қотирилувчи газобетон блок – бу сунъий тош бўлиб, ҳар томонига тенг тақсимланган ҳаво бўшлиқларига эга. Бу жуда тежамкор қурилиш материали ҳисобланади. Газобетон блок ишлаб чиқаришнинг немисча услубида табиий газ ёки электроэнергия сарфи анча озлиги яққол билинади.

Бу маҳсулот қатор афзалликларга эга: енгиллиги туфайли пойдеворга ва металлоконструкцияга оғир юклама бўлмайди, транспорт харажатлари ғишт, бетон каби анъанавий материалларга қараганда 3 мартагача камаяди. Бундан ташқари бу маҳсулот деярли эскирмайди, чириш ва ёнишга чидамли, овоз ўтказмаслик хусусияти ғовак таркиби туфайли бетон ёки ғиштга нисбатан 5-8 баробар юқори. Шунингдек газобетон блоклар экологик тоза ва безарар маҳсулотлар бўлиб, таркиби кварц қумлари, оҳак, цемент ва гипс каби хомашёлардан иборат.

2019 йилнинг 27 майида Навоий шаҳрида «EAST MINING INVEST» компанияси ва Навоий ЭИЗ раҳбарияти ўртасида 2020 йилга қадар худди шундай завод қуриш бўйича келишувга эришилди. Бу завод ишга тушганидан сўнг ўз маҳсулотларини Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларига тақдим қилади.

2021 йилда эса Фарғона вилоятида йиллик қуввати 350.000 м³ маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига эга завод ишга туширилиши ва маҳсулотларини водий бўйлаб таклиф қилиши режалаштирилган.

2022 йилга келиб яна бир завод Термиз шаҳрида ишга туширилади ва у ҳам 350.000 м³ йиллик қувватга эга бўлади. Бу завод маҳсулотлари Сурхондарё вилояти бозорини тўлдириш билан бирга Афғонистонга ҳам экспорт қилинади.

2022 йилда бу лойиҳаларнинг охиргиси ва йириги Тошкент шаҳрида қуриб битказилади ва у 500.000 м³ газобетон блоклар ишлаб чиқаради ҳамда пойтахтда ўз маҳсулотларини тақдим этади.

Реклама ҳуқуқи асосида