Light | 23:42 / 30.05.2019
8745
2 дақиқада ўқилади

Қуёш тизимининг “номсиз” энг йирик объектига ном танланди

Фото: ESO/L. Calçada/Nick Risinge

Қуёш тизимининг “номсиз” энг йирик объекти 2007 OR10 хитой сув илоҳи Гунгун номига аталадиган бўлди. Бу ҳақда само жисмини биринчилардан очган астроном Майкл Браун маълум қилди.

Само жисмига ном интернетда овоз бериш йўли билан учта ном ичидан танланган. 

“Биз омманинг эътиборидан ҳайратландик – овоз беришда умумий ҳисобда 280 мингдан кўпроқ одам иштирок этди. Дастлаб унда Вили етакчилик қилди, сўнгра Гунгун олдинга чиқиб олди. Ўйлашимча, бу мос танловдир – ушбу илоҳ тошқинлар ва Ер орбитасини “тебратишни” ифодалаган”, деб айтган Гавайи оролларидаги Жемини обсерваторияси олими Меган Шуомб.

Ушбу кичик сайёра 2007 йилда айнан Швомб ва Браун томонидан кашф қилинган. Узоқ вақт давомида олимлар уни Плутоннинг оддий бир кичик “қўшниси” деб ҳисоблаб келишган. Унга қизиқиш 3 йил аввал, диаметри аввал ҳисоблангандан 300 км га каттароқ эканлиги аниқлангандан кейин қайта юзага келган. Бундан ташқари, диаметри 1600 кмни ташкил қиладиган ушбу само жисмининг диаметри 250 кмга яқинни ташкил қиладиган йўлдоши борлиги ҳам аниқланган.

Яқин орада олимлар Халқаро астрономия иттифоқига 2007 OR10’га Гунгун номи берилиши сўралган расмий сўров йўллашади.

Мавзуга оид