Жаҳон | 01:11 / 31.05.2019
16405
1 дақиқада ўқилади

Bloomberg: Россия Эронга С-400 мажмуасини сотишни рад этган

Фото: ТАСС

Россия Эроннинг ракеталарга қарши мудофаа тизимлари С-400’ни сотиш илтимосини рад этган. Россия бундай қарорни ушбу битим Яқин Шарқда кескинликнинг ошишига олиб келишидан хавотирда қабул қилган. Бу ҳақда иккита манбага иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди. 

Манбаларнинг хабар беришича, С-400 мажмуаларини сотиш илтимоси шахсан Россия президенти Владимир Путин томонидан рад этилган. Россия ҳам, Эрон ҳам бу маълумотларга изоҳ бериш илтимосига жавоб бермаган.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф 7-8 май кунлари Россияга ташриф буюриб, россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан музокаралар ўтказган ҳамда Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг Путинга мурожаатини етказган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид