12:09 / 31.05.2019
20524

Дам олиш куни қандай об-ҳаво кутиляпти?

Фото: KUN.UZ

Республика Гидрометеорология маркази 1-4 июнь кунлари бўйича об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм. Ҳаво ўзгариб туради, 1 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2–4 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 1 июнда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 1–2 июнда кечаси 13–18 даража илиқ, кундузи 28–33 даража иссиқ, 3–4 июнда кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 30–35 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 1 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2–4 июнда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 1–2 июнда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 1 ва 4 июнда 28–33 даража, 2–3 июнда 25–30 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 1 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2–4 июнда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 1–2 июнда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 1 июнда 28–33 даража, 2–4 июнда 25–30 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 1 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2–4 июнда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 1–2 июнда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража илиқ, кундузи 1 июнда 30–35 даража, 2–4 июнда 28–33 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 1 июнда ёғингарчилик кутилмайди. 2–4 июнда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 2 июнда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 1 июнда 30–35 даража, 2–4 июнда 25–30 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 1–2 июнда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9–14 даража, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Top