Хайрия – яхшилик сари қадам

Парижда 1949 йилнинг ноябрида Халқаро аёллар демократик федерацияси конгресси томонидан ташкил этилган Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни 70 йилдан буён бутун дунёда нишонланади.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни – бу, авваламбор, инсонпарвар ва адолатли жамиятни шакллантириш учун керакли шарт-шароитлар сифатида болаларнинг ҳаётга, таълимга, дам олишга, жисмоний ва психологик зўравонликлардан ҳимояланиш, болалар меҳнати эксплуатациясидан ҳимояланиш ҳуқуқларини ҳурмат қилиниши зарурлиги хақидаги катталар учун эслатма ҳисобланади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 15 ёшгача бўлган болалар мамлакат аҳолисининг 30 фоизидан кўпроғини ташкил этади. Уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари мамлакат қонунчилиги билан ҳимояланган. Шу билан бирга, шундай болалар борки, уларни қўллаб-қувватлаш ва алоҳида эътиборга олиш керак.
ЛУКОЙЛ Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия тадбирини ўтказди.
ЛУКОЙЛ компанияси Қарши шаҳридаги 18-сонли кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг ўқув биноларида,ётоқхоналарда янгиланган шарт-шароитлар яратди, ошхона ускуна ва мебелларини, шу билан бирга иситиш тизимини тўлиқ янгилади. Энди қишки совуқлар интернат ўқувчиларига ҳеч ҳам муаммо туғдирмайди! Шунингдек, улкан нефт ва газ компаниясидан ўқувчиларнинг хусусиятларига мослаштирилган янги спорт ва болалар майдончаси ҳамда футбол майдони тақдим этилди.Кўзи ожиз болаларга Брайл тилида ёзиш ва ўқиш қобилиятларига эга бўлишларига имкон берадиган канцелярия буюмлари болажонлар учун махсус совға бўлди.Бу ўз навбатида болажонларнинг жамиятга киришишига, касбий ва тўлиқ ҳаётга эга бўлишига ҳисса қўшади. Ушбу қувончли ҳодисанинг авж нуқтаси интернатнинг барча тарбияланувчилари учун тайёрланган байрамона ош таоми бўлди.
Сўнгги қўнғироқ арафасида Бухоро шаҳридаги 24-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 180дан ортиқ ўқувчилари ва Қарши шаҳридаги 18-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 175 нафар ўқувчиларига Брайл ёзуви учун канцелярия анжомлари ЛУКОЙЛ томонидан совға қилинди.
Болажонлар кўрсатилган ғамхўрлик ва эътибор учун миннатдорлик изҳор этиб,биргалашиб "Раҳмат!" деб қувонч билан табассум қилдилар. Мактаб-интернатлар ўқитувчилари ва раҳбарияти ушбу хайрия тадбирининг ўтказилиши юзасидан ўз миннатдорчиликларини изҳор этиб мазкур махсус Брайл жиҳозларига эҳтиёж жуда юқори эканлигини таъкидлаб ўтишди.
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги 350 нафардан ортиқ бола ўқиётган кўзи ожиз болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати учун кутубхона ва ўйин майдончаси ЛУКОЙЛнинг Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган яна бир совғаси бўлди.Бундан ташқари, мактаб-интернат ҳудуди ва ўқув биносини ободонлаштириш бўйича ишлар амалга оширилди,шу билан бирга, шийпончалар қайта жиҳозланди, болажонлар ҳаракати учун тиргаклар янгиланди.
Амалга оширилган хайрия тадбирлари Қарши, Бухоро ва Тошкент шаҳарларидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқув муҳитини яхшилаш ва ўқувчиларни хуш кайфиятига сабаб бўлди. Болажонларнинг қувончли табассумларига эса нима етсин...
Ижтимоий масъулиятни ўз зиммасига олган “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва имконияти чекланган инсонларни қўллаб-қувватлаш бўйича фаол хайрия тадбирларини олиб бормоқда. Ишлаб чиқариш фаолияти олиб бориладиган Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ижтимоий ва хайрия лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Самарқанд нўхат шўраги географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди
Ўзбекистон | 11:37
-
Путин ва Трампнинг суҳбатидан кейин ҳам Россия Киевга зарба беришда давом этмоқда
Жаҳон | 11:06
-
Ободонлаштириш бошқармасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
Ўзбекистон | 11:05
-
Трамп Путин билан суҳбат ҳақида: ўзгариш йўқ
Жаҳон | 10:26
Мавзуга оид

15:05 / 10.01.2023
"ЛУКОЙЛ" Сицилиядаги ISAB нефтни қайта ишлаш заводини сотяпти

13:00 / 14.04.2020
Коронавирусга қарши умумий кураш

17:37 / 05.03.2020
Шавкат Мирзиёев «ЛУКОЙЛ» раҳбарини қабул қилди

17:00 / 11.02.2020